"Бунёдкор" иштирокидаги ўйинда 6 та гол урилди, таркибда эса янги футболчи бор

Кеча “Янгиер”га қарши назорат учрашувида мағлубиятга учраган Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги “Бунёдкор” бугун навбатдаги назорат беллашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг рақиби про-лига вакили “Оқ-тепа” жамоаси бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар уч бор ишғол этилди, танаффусга “Оқ-тепа” ғолиб сифатида йўл олди – 1:2. Иккинчи бўлимда аксинча, энди “Бунёдкор” рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди, меҳмонлар икки голга бир марта жавоб қайтарди. Умумий ҳисоб – 3:3.

Назорат учрашуви

“БУНЁДКОР” – “ОҚ-ТЕПА” - 3:3 (1:2)

24 февраль. Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони.

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев.

“Бунёдкор”: Зафар Сафоев (Акобир Қаюмов), Бек Абдуллаев (Улуғбек Абдуллаев), Абдулла Абдуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Давронжон Эргашев (Диан Талхатов; Абдулазиз Абдусаломов), Суннатилла Абдуллажонов (Нозимхон Рустамов), Суҳроб Иззатов (Хуршид Убайдуллаев), Авазбек Ўлмасалиев (Расул Йўлдошев), Иброҳим Ибрагимов (Валерий Акопов), Хуршид Ғиёсов (Муҳаммадали Ғиёсов), Фарруҳ Икромов (Миржаҳон Мираҳмадов), Иброҳим Томива (Шаҳбоз Эркинов).

Голлар: Иброҳим Томива, Хуршид Ғиёсов, Шаҳбоз Эркинов - Хуан Бесерра, Талгат Нигматулин, Сандей Сонг.

Таркибга эътибор қаратсангиз, “Бунёдкор” сафида янги қўшилган футболчи сифатида Авазбек Ўлмасалиевни кўриш мумкин. У бунга қадар “Локомотив” таркибида тўп сураётганди. Тез орада унинг масаласига ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!