"Бунёдкор" монтенегролик ҳимоячи билан шартномани узайтирди!

  • 6 декабрь, 19:11
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бунёдкор" клуби Марко Бугарин билан тузилган шартномани янгилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Монтенегролик ҳимоячи Марко Бугарин клубимиз билан шартномасини 2027 йил декабргача узайтирди. Марко жамоамизнинг ишончли ва барқарор ҳимоячиларидан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаган. "Янги мақсадлар сари бирга!" — дейилади "қалдирғочлар"нинг хабарида.

Маълумот учун, футболчи Суперлиганинг якунланган мавсумида 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!