Бугун Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Машъал” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Муборакдаги беллашувда 2:1 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. Тошкентликларга ғалаба келтирган голларга Хуршид Ғиёсов ва Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпини Сирожиддин Қўзиев киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)