"Бунёдкор" назорат ўйинида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Бугун “Бунёдкор” клуби академиясининг майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Унда “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари дастлабки назорат-синов учрашувида иштирок этдилар.

Иккала жамоа мураббийлари ихтиёридаги янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Ўйин тақдирини эса ягона гол ҳил қилди. “Бунёдкор” йиғинида кўрикдан ўтаётган Алфайзи Неъматов 87-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди – 1:0. Бахтиёр Ашурматов жамоасига эса ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмади.

“БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0

15 январь. Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони.

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Фарҳод Мираҳматов, Давронжон Эргашев, Жаҳонгир Ўрозов, Фарҳод Ўткиров, Одилжон Абдураҳмонов, Суҳроб Иззатов, Билол Туплиев, Зафар Турсунов, Ҳусайн Эргашбоев, Усмонали Исмоналиев.

Заҳирадан тушганлар: Зафар Сафоев (Сарвар Каримов), Маҳмуд Маҳамаджонов, Хуршид Убайдуллаев, Ғайрат Азизхўжаев, Сирожиддин Башриддинов, Жаҳонгир Абдусаломов (Икром Эркинов), Музаффар Олимжонов, Умидбек Султонов (Азиз Пирмуҳаммадов), Алфайзи Неъматов.

“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Сардор Етовқўзиев, Абдуллоҳ Миркомилов, Александр Мерзляков, Авазхон Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Санъат Шихов, Сардор Азимов, Анвар Ҳожимирзаев, Мўмин Мелиев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Илҳом Ваҳобов, Аброр Миркомилов, Камрон Нажафалиев, Собит Сандаров, Достон Орипов, Муҳсин Норматов, Магомед Мамешов, Аюбхон Исоқов, Амиржон Сафаров.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!