"Бунёдкор" ўз сафига Италияда ўйнаган ҳужумчини қўшиб олмоқда

"Бунёдкор" ўз таркибига албаниялик ҳужумчи Луис Качоррини қўшиб олиш арафасида турибди. 

Бизга маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи Тошкентга етиб келган ва бугун томонлар шартномага қўл қўйиши кутилмоқда. 

Качорри ҳақида маълумот берадиган бўлсак, у асосан Италия клубларида тўп тепган бўлиб, фаолияти давомида "Карпи", "Фермана" ва "Лигорна" каби жамоаларда ўйнаган. 

Луис якунига етган мавсумни Альбаниянинг "Динамо Сити" клубида ўтказиб, 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!