“Бунёдкор” қандай қилиб “Зоб Аҳан”га ютқазди?

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-турида “Бунёдкор” жамоаси Тошкентда Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида “Зоб Аҳан”нинг гондураслик ҳужумчиси Жерри Бенгстон ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Муртазо Табризи пенальтидан гол урди ва якуний ҳисоб 0:2 кўринишини таъминлади.

“Қалдирғочлар” қаторасига учинчи ўйинда мағлубиятга учради ва 0 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!