“Бунёдкор” совриндорларни табриклайди!

Олий Лига-2016 мусобақалари якунланишига бир тур қолганида барча совриндорлар аниқланди. Бу ҳақда “Бунёдкор” расмий сайтит хабар бермоқда.

“Бунёдкор” футбол клуби пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини тарихда илк маротаба чемпионлик унвонини қўлга киритгани билан самимий муборакбод этади. Бир неча йил мобайнида олиб борилган кенг кўламли ишлар, ниҳоят, самара берди. Якунланаётган мавсумда “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этгани таҳсинга лойиқ.

Ўз навбатида, Қаршининг “Насаф” жамоасини чемпионатнинг бронза медаллари ҳамда мамлакат кубоги финалига чиққани билан табриклаймиз!

Муросасиз баҳсларда мухлисларини қувонтирган футболчиларимиз яна кўп йиллар мобайнида футболимиз пешқадамлари сафида бўлишади ҳамда мусобақаларимизнинг қизиқарли кечишига ҳисса қўшишади деган умиддамиз. Барча жамоаларимизга ўзбек футболи равнақи йўлида омад тилаймиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!