Бунёдкор стадионида тайёргарлик авжида (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор бугун “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Бу баҳсда “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жамоалари финал йўлланмаси учун куч синашади.

Бугун Тошкентда ёққан қор сабабли ҳаммани ўйлантириб қўйган ягона савол бор эди. “Бунёдкор” стадиони қордан сўнг қандай аҳволда?

Стадион ҳодимлари ярим финал жавоб учрашувини аъло даражада ўтказиш учун, эрта тонгдан майдон ҳолатини яхшилаш учун ҳаракат қилишмоқда.

Эътиборингизга “Бунёдкор” матбуот хизмати тақдим қилган фотосуратларни тақдим этамиз..