Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бунёдкор" тўпурар ҳужумчини ижарага олди

22 ёшли футболчи "қалдирғочлар" сафига ўтди.

20 ёшида Суперлигада дебютини нишонлаган Ҳусайн Эргашбоев 2021 йилги мавсум ёшлар лигасида 16 та гол билан тўпурарга айланган.

Қизиқ статистика шуки, ҳужумчи 2020-2021 йилги ёшлар лигаси доирасидаги баҳсларда “Бунёдкор” дарвозасини жами уч бор ишғол этган.

Иқтидорли ҳужумчи 2022 йилги мавсумни энди ижара асосида “Бунёдкор” сафида ўтказади, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Ҳусайн Эргашбоев

Туғилган санаси: 21.08.2000

Туғилган жойи: Наманган

Амплуаси: ҳужумчи

Жамоаси: “Навбаҳор”

Суперлигадаги дебюти: 2020 йил. 12-тур. АГМК – “Навбаҳор”

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ