"Бунёдкор" ва Жанубий Кореяда фаолият юритган футболчи "Навбаҳор" билан шартнома имзолади (Фото)

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жовлон Иброҳимов фаолиятини Наманганда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти манбаси хабар берди.

Бир йил давомида Жанубий Кореянинг "Сувон" клубида ўйнаган Жовлон Иброҳимов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Энди ярим ҳимоячи янги мавсумни Наманганда бошлайди.

photo_2020-01-28_17-09-31

Маълумот ўрнида, Иброҳимов бир неча ҳафта аввал "Сувон" клубини тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
28/01/2020 18:56
Xudo xoxlasa klubimdan umidlarim juda juda kota
АС МИЛАН
28/01/2020 17:27
Хуш келибсан Жавлон қадаминг қутлуғ бўлсин ! Кечаги Футбол плюс дастурини биринчи қисми негадур сайтларга чиқмади иккинчи қисмини чиқаришди...Демак қаттиқ гаплар бўлган ва чиқаришмагин деб босим бўлган бўлса керак бошқа вариант ҳам йўқда...Қайерда кўргансиз кинони биринчи сериясини қўймасдан иккинчи сериясидан бошлаганини...Бу ўзимизни ўзбек футболида бўлади холос...