"Бунёдкор" – "Олимпик" ўйинининг санаси ўзгарди. Учрашувни FIFA Президенти стадиондан кузатади

Келаси ҳафта FIFA Президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.

Делегация ташриф давомида мамлакатимиз футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишиши, шунингдек, миллий чемпионатимиз учрашувини бевосита стадиондан кузатиши режалаштирилган. Шуни инобатга олган ҳолда Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Олимпик” учрашуви 6 май санасида бўлиб ўтадиган бўлди. Мазкур учрашув соат 18:30 да старт олади.

Ўз навбатида “Бунёдкор” футбол клубининг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги “Металлург”га қарши учрашуви эса 9-май санасидан 10-санасига кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!