“Бунёдкор”да ўйнаган юлдуз Холандга баҳо берди

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган Ривалдо “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

“Барселона” ва “Реал” қишда бу футболчини қўлдан чиқарди. Ким билади, балки Эрлинг  ўшанда суперклубга ўтганида бу даражада ўйин кўрсата олармиди?! “Реал”га ўтганида аниқ захирада ўтирарди. Ҳозир Мадридга борадиган бўлса, асосий таркибга даъвогар бўлади. “Боруссия”га ўтиб тўғри қилган. Мен уни Роналдога ўхшатаман. Кўп гол уради, тезкор ва бирга бир қолганда рақибни зўр алдаб ўтади. Қўрқуви йўқ. Лекин барибир ҳозирги ҳолатини Роналдо билан тенглаштириб бўлмайди. У ўсиши керак, - деди Ривалдо.

Эрлинг жорий мавсумда “Зальцбург” ва “Боруссия” таркибида 34 та ўйинда жами 41 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!