"Бунёдкор"нинг натижаларига ким жавоб беради?

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида "Бунёдкор" ОКМК устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Мурод Отажонов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Бундай ғалабалардан кейин албатта, хурсандчилик бўлади. Ўйлайманки, мухлисларга ҳам ўйин ёқди. Охирги дақиқаларгача курашгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Бу ўйинга тайёргарлик кўришда схемаларимизни ҳам ўзгартиришга тўғри келди. 

ОКМК таркибида терма жамоа аъзолари ва бир нечта тажрибали футболчилар бор. Мураббийлар штаби ҳам анчадан буён бирга ишлаб келмоқда. Биз асосан ёш футболчилар билан ҳаракат қиляпмиз. Демак, ҳали жамоани келажаги бор. Кўрдинглар учрашув охирида Умид Султоновни майдонга туширдик. У бизнинг "сеҳрли таёқча" бўлди. Ўтган ўйинда ҳам гол урганди. Бугун пас берди. Келажакда янада кўпроқ ёш йигитларга имкон берамиз.

Султонов бизнинг "сеҳрли қуролимиз". Кутилмаган пайтда майдонга тушиб, гол уриб, пас беряпти. Туркиядаги йиғинларда уни асосий таркибда майдонга тушириб кўрдик. Ҳозирда унинг кучи 90 дақиқага етмайди. Шунинг учун ёши катта футболчилар чарчаб қолганда, уларнинг ўрнига туширяпмиз.

Натижага ким жавоб беради? Бизда яхши мураббийлар штаби бор. Бундай саволларни фақат сизлар бермаяпсизлар. Машғулотларни Ҳикмат Хошимов ва барча мураббийлар билан биргалашиб маслаҳат қиламиз. Баъзида Юрий Вазгенович Саркисяннинг фикрлари билан қизиқамиз. Жавобгар? Барча нарса Худодан, аммо бош мураббий сифатида натижага мен жавоб бераман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!