"Бунёдкор"нинг Туркиядаги йиғини якунланмоқда. Эртага охирги ўйин
“Бунёдкор”нинг Анталияда икки ҳафта давом этган ўқув-йиғин машғулотлари якунига етиб бормоқда.
Бугун тушдан кейин жамоа аъзолари йиғиндаги сўнгги машғулотини ўтказишди. Айтиш керак, охирги тайёргарлик жараёни хушкайфиятда якунланди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, эртага “Бунёдкор” йиғин доирасидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказади. Рақиб Украинанинг “Рух” жамоаси бўлади.
Фикрлар