Бутунжаҳон Универсиадаси. Таэквондочиларимиз Хитойда тарих ёзишди

Кеча Ченду-2021 XXXI Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида таэквондо WТ баҳслари якунланди.

Хабарингиз бор, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон таэквондо WТ терма жамоаси ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган терма жамоамиз аъзолари тарихимиздаги энг яхши натижани қайд этди. Бунгача ўтказилган Универсиада мусобақаларида ҳамюртларимиз жами 2 та медалга эга чиқишган эди.

Бу йилги мусобақанинг ўзида эса вакилларимиз 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, тарихимиздаги энг яхши натижани қайд этишди.

Шунингдек, терма жамоамиз Ченду Универсиадасида Ўзбекистон делегастияси ҳисобига энг кўп медалларни тақдим этганини ҳам таъкидлаш лозим.

Совриндорларимиз:

Кумуш:

Амирбек Тўраев
Омонжон Отажонов
Шуҳрат Салаев
Феруза Содиқова
Аёллар терма жамоамиз (Маннопова, Мирабзалова, Содиқова, Собиржонова)

Бронза:

Нажмиддин Қосимҳожиев
Светлана Осипова.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!