БУУУМ! Черан "Пахтакор"дан кетяпти! Унга Осиё грандидан таклиф бор
"Пахтакор" легионери Драган Черан фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, сербиялик футболчига Эроннинг "Персеполис" жамоасидан таклиф келиб тушган. Катта эҳтимол билан "шерлар" уни сотишга рози бўлган.
Маълумот учун, Драган 2018 йилда Қаршининг "Насаф" жамоасидан "Пахтакор" сафига келиб қўшилганди. У пойтахт клуби сафида жами 91 та учрашувда майдонга тушиб, 63 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Фикрлар