БУУУМ! Ла Лига жамоаси ўзбек футболчисини сотиб олиш арафасида турибди. Трансфер сўнгги босқичда!

Яқиндагина "Райо Вальекано" ёшлари сафида ҳамюртимиз Ислом Кенжабоевнинг гол ургани ҳақида хабар бергандик. У айни вақтда испан клубида ижара асосида тўп тепмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Кенжабоев тез орада "Райо Вальекано"нинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу ҳақда футболчининг агенти Дониёр Юсупов маълумот берди. 

"Ҳозирда испан жамоаси Исломни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Трансфер масалалари якуний босқичда. 

Кенжабоев "Райо"га ўтганидан сўнг мавсумни юқори нотада якунлашни режа қилмоқдамиз. Кейин эса жамоанинг асосий таркибига қўшилиш устиа ишлаймиз. 

Шу пайтгача ҳам ҳаммаси режадагидек бўлди. Кўрик вақтлари ва қанча вақтдан кейин таклиф кутишимиз ҳозиргача тўғри бўлиб чиқди", - деди Юсупов. 

Маълумот ўрнида, Ислом Кенжабоев — Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ва “Насаф” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи ёзда Испанияга йўл олиб, “Райо Вальекано” кўригидан муваффақиятли ўтган ва айни пайтда ҳамюртимиз “Райо”нинг ўринбосарлар жамоасида ўйнамоқда. Айтиб ўтганимиздек, у янги жамоаси сафида аллақачон гол ҳам урди.

Сентябрда 19 ёшни қаршилаган футболчининг “Насаф” билан 2025 йил охиригача имзолаган шартномаси бор. Агар томонлар келиша олса, Мадрид клуби қишда Кенжабоевни трансфер қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Boltayev
22/10/2023 18:47
Alloh taolo omadini bersin. Zoʻr yangilik.
Jamol Pasiev
22/10/2023 23:35
Молодец укам бос газини