"Бухоро" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

  • Суперлига
  • 18-тур

Бухоро

0 : 0

01/10/2020 17:00

Навбаҳор

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув якунланиши арафасида Боловнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90+'

    Шодмонов Пиримов ўрнига майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Боловнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий зарба эса муваффақиятли чиқмади.

  • 86'

    Исоқжоновнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 83'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган "Бухоро" футболчисининг жуда хавфли зарбасини Юсупов қайтарди.

  • 83'

    Меҳмонларнинг бу сафарги ҳужумини рақиб ҳимоячиси бартараф этди.

  • 81'

    Ғофуровнинг зарбасини энди "Бухоро" посбони ушлаб олди.

  • 80'

    Жумақуловнинг жаримадан узатган тўпи дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 73'

    Турғунбоевнинг узатмасини Исоқжонов дарвозага йўллай олмади.

  • 68'

    Шамситдинов дарров сариқ карточка ҳам ишлаб олди.

  • 65'

    Соловьёв ва Ҳошимов ўрнига Тельяков ва Шамситдинов майдонга тушди.

  • 64'

    Саъдуллоев ўрнига Жуманқўзиев майдонга тушди.

  • 63'

    Соловьёв сариқ карточка олди.

  • 58'

    Ғуломов ва Ўринбоев ўрнига Исоқжонов ва Болов майдонга тушди.

  • 56'

    Жумақолов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 55'

    Юсуповдан ажойиб сейв. "Бухоро" футболчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

  • 51'

    Исмоиловнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 49'

    Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Ҳакимов ўрнига Ғиёсов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Садиллоевнинг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.

  • 44'

    Пиримовнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячи қайтаришга эришди.

  • 40'

    Азим Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 37'

    Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ кетди. У анча ноқулай ҳолатда зарба йўллади.

  • 34'

    "Бухоро" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 33'

    "Бухоро" футболчисининг бурчакдан узатилган тўпга берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 30'

    Жумақуловнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    Абдуллаев ўрнига Жумақулов майдонга тушди.

  • 24'

    Неъматовнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Аниқроғи, тўп ҳимоячига тегиб, бироз секинлашди.

  • 22'

    Ўринбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 19'

    "Навбаҳор"нинг комбинацион ўйинини "Бухоро" футболчилари узиб қўйди.

  • 16'

    Бухороликлар сўнгги дақиқаларда ҳужумда ҳам фаол ўйнамоқда.

  • 14'

    Яна бир бурчак тўпидан ҳам наф чиқмади.

  • 13'

    "Бухоро"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 11'

    Мухторовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 11'

    Садиллоев ҳужумда қоидани бузди.

  • 10'

    Яна бир ноаниқ узатма ортидан "Бухоро" ҳужуми барбод бўлди.

  • 7'

    Бухороликлар тўпни тез йўқотиб қўймоқда.

  • 5'

    Турғунбоевнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 3'

    "Навбаҳор" дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтмоқда. Ташаббус меҳмонларда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. "Бухоро" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув билан 18-тур баҳслари давом эттирилади. Ушбу қарама-қаршиликни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibpax Ibragimic
01/10/2020 18:00
Шархловчи касалми шивирлаб кимбилан гаплашаётганга ухшайди менимча овкатланмагано овози йук буб кетами зерикарли шархлайди телвизорда