"Бухоро" 2 та гол урса ҳам барибир мағлуб бўлди

Про лига фаворитларидан бири сифатила тилга олинаётган “Бухоро” клуби тайёргарлигини давом эттиряпти. Айниқса, бош мураббий Ҳаким Фуазйлов назорат ўйинлари орқали футболчиларни синовдан ўтказяпти.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Бугун Бухоро вилоятининг икки жамоаси – “Бухоро” билан “Ғиждувон” ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилди. Бу дерби голларга бой кечди ва унда “Ғиждувон” 3:2 ҳисоби билан ғалабага эришди.  

“Бухоро”: Никола Стошич, Ризван Абдилатаров, Жасур Ҳасанов, Миржалол Жумаев, Дмитро Сидоренко, Олег Марчук, Собит Синдаров, Рустам Абдуҳамидов, Файзулла Жуманқўзиев, Суҳроб Неъматов, Фирдавс Асадов.

Захирада: Шохжаҳон Насимов, Сардор Қобулжонов, Бобур Омонов, Сардор Иззатов, Бекзод Саидов, Сардор Эминов, Жамолиддин Убайдуллаев.

“Ғиждувон”: Мусирмон Холмирзаев, Шавкат Раҳматов, Улуғбек Худойбердиев, Асилбек Мансуров, Акром Баҳромов, Ислом Шодмонов, Сардор Сулаймонов, Жамшид Ҳасанов, Нодир Ибрагимов, Ислом Бойсариев, Сонг Лонг Жи.

“Бухоро”дан Олег Марчук билан Сардор Эминов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, “Ғиждувон”дан Жамшид Ҳасанов, Сонг Лонг Жи ва Санжар Баратов ўз голлари билан ғалабага ҳисса қўшишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!