"Бухоро" етакчилари билан шартномани узайтирди, 6 нафар футболчини ўз таркибига қўшиб олди

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Бухоро” жамоаси бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади.

Ўтган мавсумни бухороликлар таркибида ўтказган Рузимбой Ахмедов, Никола Стошич, Обид Журабоев, Ҳумоюмирзо Иминов, Жасур Азимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Миржалол Жумаев, Абдухолиқ Қурбонов, Файзуллобек Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Сардор Кобулжанов, Акобир Қаюмов, Темур Исмаилов, Жасур Ҳасанов, Асилжон Бегимкулов ҳамда Сирож Мелиев билан келишувга эришилди. Ушбу футболчилар янги мавсумни Бухорода ўтказади.

Бундан ташқари, жамоа таркибига жалб қилинган янги футболчилар Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Фаррух Ибрагимов, Дилшод Жўраев, Руслан Кораев ҳамда Александр Касянь билан ҳам шартнома имзоланди.

ПФК БУХОРО МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!