"Бухоро" футболчиси операция қилинди
“Бухоро” сафига ёзги селекция чоғида “Янгиер”дан таклиф қилинган Асилжон Бегимқулов кутилмаганда сафдан чиқди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун жамоамиз ҳимоячиси Асилжон Бегимқуловга кўричак ташхиси қўйилиб муваффақиятли операция қилинди.
Футболчимизнинг операциядан сўнг тикланиш жараёнига вақт талаб этилади. Бегимқуловга тезроқ тузалиб сафга қайтишини тилаб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Фикрлар