"Бухоро" иккинчи даврада энди "Дўстлик" стадионидан фойдаланади
Бухорода уй учрашувларини ўтказа олмайдиган "Бухоро" клуби Про лига 2024 йилги мавсумини "Бунёдкор" стадионида бошлаганди. Эндиликда Суперлига иштирокчиси бўлган "Локомотив" Суперлиганинг қолган учрашувларини "Бунёдкор"да ўтказиши юзасидан қарор қабул қилинди.
Лиганинг стадионлар билан ишлаш принципига кўра, ички мусобақалар доирасида бир стадиондан 2 тадан ортиқ футбол клубининг фойдаланишига йўл қўйилмайди. Шундан келиб чиқиб, "Бухоро" Про лиганинг иккинчи даврасини "Бунёдкор" стадионида ўтказа олмаслиги мавсум бошидаёқ маълум қилганди.
Эндиликда "Бухоро" Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишувга эришди ҳамда ташкилотга қарашли бўлган "Дўстлик" стадионда мавсумни якунлашга қарор қилди. Қайд этиш керак, собиқ "Бухоро" СМ майдони Бухоро вилояти футбол академиясига кўчириб ўтказилган бўлиб, айни вақтда мажмуани таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Фикрлар