"Бухоро" жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиларни ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистонда 5 июлдан трансфер ойнаси очилди. Жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга киришди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Бухоро" сафига янги футболчилар келиб қўшилган. Ҳозирча уларнинг ким эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Аммо "Пахтакор"дан икки, "Метталлург"дан бир нафар футболчи бухороликлар билан шартнома имзолаши мумкин. Шуниси аниқки, улар Аргентинада ўтказилган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!