"Бухоро" жамоаси Дукентдаги ўқув-йиғинини якунлади
"Бухоро" жамоа кеча "Қизилқум"га қарши кечган баҳсдан сўнг Дукентда олиб борган ўқув-машғулотларини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мураббийлар штаби футболчиларга икки кун дам беришди ва ПРО лига 14 тур учрашувига тайёргарликни 30 июль кунидан бошлаб ўз қароргоҳларида бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" жамоаси 6 август куни ўз уйида "Янгийер"ни қабул қилади. Учрашув старти соат 19:30 белгиланган.
Фикрлар