"Бухоро" клуби 593 миллион сўмлик қарздорликни ҳал қилди

"Бухоро" клуби жамоанинг собиқ дарвозабонлар мураббийи билан олди-бердини ҳал қилди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида хабар берди.

- 11 апрель кунги келишув ўлароқ, "Бухоро" тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев билан ниҳоят келишув имзолади. Унга кўра, Тўйчиев ФИФА орқали келиб тушган даъвода талаб қилинган сумманинг тўртдан уч қисмидан воз кечди. Бизнингча, бу жуда яхши омил.

Даҳшат! Усмон Тошевнинг "Бухоро" клубидаги ойлик маоши 85 миллион сўм бўлган

5dd901f136c22bf4cf8c7_1

Чапдан: Aлишер Туйчиев, Усмон Тошев ва Далер Каёсов

"Бухоро" аввалроқ, тожикистонликлардан Далер Каёсов ва Тоҳир Малладўстов масаласини ҳал қилган, улар ҳам келишув асосида тинчлик битимига рози бўлганди.

Айни вақтда "Бухоро" раҳбарияти жума оқшомига қадар Тўйчиев масаласини тўлиқ ёпиш ҳаракатида. Биз вазиятни тўғри тушунгани учун Тўйчиевга миннатдорлик билдирамиз, - деди Диёр Имомхўжаев.

Аввалроқ, клуб матбуот хизмати анча шов-шувли маълумотлар бериб, унга кўра мураббий "Бухоро"дан ФИФA орқали жами 593 миллион сўм пул талаб қилаётгани ҳақида ёзганди. Бу сумма ичида 2025 йил якунига қадар ойлик маошлар ҳисобланган.

"Бухоро"нинг собиқ мураббийлари билан бўлаётган можаро, футболчиларнинг кетиб қолиши ва 593 млн сўмлик маошлар бўйича клуб Усмон Тошевни айбламоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!