"Бухоро" клуби футболчиларида коронавирус аниқланганлиги борасида расмий хабар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Интернетда "Бухоро" клуби футболчилари коронавирусга чалингани борасида хабарлар тарқалди.

Шундан сўнг, клуб матбуот хизмати жамоанинг телеграмдаги саҳифасида расмий хабар чоп этди. Унга кўра, жамоада вирус аниқланган.

- 17 июль куни Санитария эпидемиологик станцияси ходимлари томонидан жамоамиз аъзоларидан тест таҳлиллари олинган эди. Кеча ушбу тест таҳлилларига кўра, 8 нафар футболчимизда касаллик гумони аниқланди, - дейилган клуб хабарида.

Бундан аввалроқ, "Бунёдкор", "Сурхон", "Пахтакор" клубида инфекция аниқланган футболчилар бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!