Сўнгги кунларда "Бухоро" клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев жамоа билан бирга эмаслиги ҳақида хабарлар янграмоқда. Айримлар эса мураббийнинг истеъфога чиқаётганини маълум қилмоқда. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида вазият бўйича маълумот берди.

- ОАВ Муҳсин Муҳаммадиев истеъфоси ҳақида маълумот берди. Аммо "Бухоро" мутахассис билан шартномани расман бекор қилганича йўқ.

Икки кун аввал, ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари ва раҳбарлари билан онлайн видеоконференция ўтказганида Муҳаммадиев унда иштирок этди. Бугун у биз билан боғланиб, бир ҳафтадан буён меҳмонхонада экани ва жамоа билан бирга эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг фикрига кўра, Бухоро ҳокимлиги вакилларидан бири (вилоят ёки шаҳар, аниқлик кирита олмади) натижалар яхши эмаслигидан келиб чиқиб, унинг истеъфосини сўраган (аслида бу унинг ваколатига кириш ёки кирмаслиги алоҳида масала).

Яқиндагина "Бухоро" футбол клубига раҳбар тайинлаш масаласига юзаки ёндошилган, кейинроқ ЎзПФЛ бош директорни расман рўйхатдан ўтказавермагач, масала қонуний ҳал этилганди. Энди бу масала келиб чиқяпти. ЎзПФЛ клуб қарорларини ҳурмат қилади ва барча масала қонуний амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, эслатиб ўтишимиз керакки, мураббийларни ишдан олиш ҳам аввалги йиллардагидан буткул фарқ қилади. 2020 йилдан бошлаб, шартномаларга мураббийни белгиланган вақтдан олдинроқ истеъфога чиқармоқчи бўлган клублар унга компенсация тўлаб бериши каби банд киритилган. Унга кўра, Муҳсин Муҳаммадиев истеъфога чиқса ҳам, йил сўнгига қадар маошларини тўлиқ олиб туради. "Бухоро" ва мураббий шундай келишувга эришган.

Ҳаммага пул керак бўлган даврда "Бухоро" футбол клуби раҳбарлари ҳам Муҳаммадиевга, ҳам янги мураббийга маош тўлашлари керак. Ўша Европада ҳам бирор мураббийни истеъфога чиқармоқчи бўлган клуб аввал мана шу масалаларни обдон ўйлаб, пишитиб олади. Биз ҳам шунга етиб келмоқдамиз, - деди ПФЛ вакили.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
23/07/2020 09:33
Хулоса Мухаммадев Бухоро бошини еб кетар эканда афсус афсус хайиб сенга Мухсин узинга инсоф берсин командани йук килдинг энди уйолмасдан пул оласанми
Ахлиддин Файзуллоев
23/07/2020 09:51
Жамоани омадсизлигида факат мураббий айбдор эмасдир балким.