"Бухоро" лагеридан дараклар. Жамоага қўшилган украиналик футболчининг тақдири нима бўлди?

"Бухоро"нинг Тошкентдаги навбатдаги ўқув-йиғини якунланди. Энди "Бухоро" ПРО-лига 1-турига таёргарликни Бухоро шаҳрида давом эттиради.

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа мазкур таёргарлик доирасида 5 бор назорат синов учрашувларида майдонга тушди.

Жамоанинг назорат баҳсларидаги натижалари билан танишинг.

"Бухоро" - "Қўқон-1912" 1:2

"Бухоро" - "Сурхон" 2:0

"Бухоро" - "Зомин" 3:1

"Бухоро" - "Олимпик" 0:2

"Бухоро" - "Пахтакор" U-21 1:1

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, яқинда жамоага келиб қўшилган украиналик ҳужумчи Виктор Хомченконинг учрашувлардаги ҳаракатлари мураббийларда илиқ таъсурот қолдирмагани туфайли у билан хайрлашилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!