"Бухоро" ўртоқлик баҳсида ютқазди

Тошкентда навбатдаги тайёргарлик босқичини ўтказаётган “Бухоро” жамоаси бугун назорат учрашувини ташкил этди.

Даврон Файзиев деярли таркибни аниқлаштириб олди. Энди жамоа ўйини яхшилашга эътибор қаратган. Шу мақсадда бугун бухороликлар “Хоразм” жамоасига қарши майдонга тушдилар. 11-дақиқада “Хоразм” футболчиси Жасур Отажоновнинг киритган ягона голи эвазига “Бухоро” мағлуб этилди.

“Бухоро”: Рахат Жаппаров, Марко Милич, Ҳакимхон Аъламхонов, Шохруҳ Холматов, Санъат Шихов, Алишер Саноев, Бобур Қосимов, Рустам Абдуҳамидов, Файзулла Жуманқўзиев, Суҳроб Неъматов, Амиржон Сафаров.

Захирадаги футболчилар: Шохжаҳон Насимов, Жасур Ўрунов, Шавкат Саломов, Анвар Жўраев, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Сардор Иззатов, Нуржаҳон Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Бори Махарадзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!