"Бухоро" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"га ютқазди. Таркибга эса янги футболчилар қўшилишда давом этяпти

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги “Бухоро” клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг навбатдаги қисми сифатида Тошкетда йиғинни давом эттирмоқда.

Олдиндан режалаштирилганидек, бухороликлар бугун Суперлигага қайтган “Нефтчи” жамоасига қарши назорат учрашувида қатнашишди.

Аввало шуни айтиб ўтиш лозимки, “Бухоро” сафига яна айрим янги ўйинчилар таклиф қилинди. Жумладан, “Сурхон”да тўп сурган ҳужумчи Сардор Сулаймонов, “Локомотив”дан Сардор Маҳмудов, “Олимпик”дан Любомир Бондаренко, “Машъал” клубидан Дониёр Усмонов ва “Хоразм” сафида тўп сурган Диёр Рамазонов Фузайлов жамоасининг машғулотларида иштирок этмоқдалар.

“Чиғатой” спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда “Бухоро” 0:2 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. “Нефтчи”дан Сирожиддин Қўзиев ва Суннат Абдуллажонов биттадан гол муаллифи бўлдилар.

“Бухоро” таркиби: Никола Стошич, Бобур Омонов, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Бекзод Саидов, Анвар Жўраев, Жамол Убайдуллаев, Файзулла Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Шавкат Саломов, Фирдавс Асадов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Сардор Иззатов, Хуршид Олимов, Суҳроб Неъматов, Сардор Сулаймонов, Сардор Маҳмудов, Любимор Бондаренко, Дониёр Усмонов, Диёр Рамазонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!