Ads


1 март куни Суперлига ўйинларига старт берилди. "Қўқон-1912" жамоаси 2018 йилги чемпионат баҳсларини 3 март куни Бухорода бошлайдиган бўлди. Шу куни қўқонликлар “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушишади.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати бўлажак учрашувга доир қизиқарли маълумотлар ва статистикани тақдим қилди.

25-учрашув

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 24 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида "Қўқон-1912" вакиллари ғолиб бўлишган, 3 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 47:35, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 39, “Қўқон-1912” эса 30 очкони қўлга киритган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
04.11.2017 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:2
19.08.2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 3:1
19.09. 2015 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

Мураббийлар ҳақида

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам ўзбек футболида ўз номига эга десак муболаға бўлмайди. “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлардаги биринчи голига муаллифлик қилган.

“Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев эса Теҳронда Эрон дарвозасини ишғол этиб, терма жамоамизга тарихий ғалабани келтирган.

Бугунги кунда эса бу икки мутахассис ўз жамоалари билан мақташга арзигулик натижаларни қайд этишмоқда. Демак, эртанги баҳсни эски танишларнинг янги тўқнашуви дейиш мумкин.

ТАРИХГА НАЗАР

Қуйида ушбу жамоаларнинг барча тўқнашувларидаги қайд этилган натижаларни келтириб ўтилган.

10.05.1992 йил
“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 1:1

20.09.1992 йил
“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 3:0

12.05.1993 йил
“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 2:2

18.09.1993 йил
“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 4:0

05.06.1994 йил
“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 5:3

25.09.1994 йил
“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 1:0

29.04.1995 йил
“Нурафшон” – “Темирйўлчи ” 3:1

01.10.1995 йил
“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 3:0

18.03.1998 йил
“Бухоро” – “Темирйўлчи” 1:0

06.11.1998 йил
“Темирйўлчи” – “Бухоро” 3:1

05.05.1999 йил
“Бухоро” – “Темирйўлчи” 6:1

18.09.1999 йил
“Темирйўлчи” – “Бухоро” 4:1

29.03.2000 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:0

05.11.2000 йил
“Темирйўлчи” – “Бухоро” 1:6

04.05.2002 йил
“Бухоро” – “Қўқон-1912” 2:0

21.09.2002 йил
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 1:0

23.06.2003 йил
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 1:0

10.08.2003 йил
“Бухоро” – “Қўқон-1912” 4:2

02.05.2015 йил
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 2:1

19.09.2015 йил
“Бухоро” - “Қўқон-1912” 2:0

09.04.2016 йил
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 0:1

19.08.2016 йил
“Бухоро” – “Қўқон-1912” 3:1

26.05.2017 йил
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 2:1

04.11.2017 йил
“Бухоро” – “Қўқон-1912” 2:2

Ҳакамлар

3 март куни Бухорода бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқарадиган бўлишди. Учрашув назоратчиси Александр Попов.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 17:30да бошланади ва “Спорт” телеканали орқали жонли равишда намоийш этилади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.