"Бухоро" расман "Нурафшон"га ўзгаради

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Телеграм"даги саҳифасида Про Лиганинг II босқичига қачон қуръа ташланашиши ва "Бухоро" жамоасининг номи ўзграшиши ҳақида ёзди.

"13 сентябрь куни Про лига II босқичига қуръа Футбол-ТВ студиясида ташлаб берилади. Шу кундан бошлаб "Бухоро" футбол клуби номи расман "Нурафшон"га ўзгартирилади.

Қайд этиш керак, 3 ой аввал ҳам "Бухоро" футбол клуби билан боғлиқ қарздорлик масалалари ҳал этилмаганди. Аммо мана шу вақт ичида "Бухоро" олдинга яхшигина қадам ташлашга эришди. Келаси мавсумга қадар клуб ўзининг уй аренаси майдонини яхшилаб улгурса, клуб катта инқироздан чиқиб кетди, деб бемалол айтишимиз мумкин бўлади. Бунда вилоят ҳокимлиги ташаббуси, "Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводининг кўмаги ҳамда Усмон Тошевнинг ташрифини алоҳида эътироф этишимиз керак", -дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!