"Бухоро" Рўзимбой Аҳмедов ва яна икки футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсум ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган "Бухоро" янги трансферларни амалга оширмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Бухоро" уч футболчи билан шартнома имзолади. Жамоа янги мавсум олдидан Рустам Абдухамидов, Рўзимбой Аҳмедов ва Обид Жўрабоев билан ушбу йил якунига қадар келишувга эришди.

Бухороликлар бироз олдинроқ сербиялик дарвозабон Никола Стошич жамоа йиғинига келиб қўшилганлиги ҳақида хабар берган эди.

Comments

You must be logged in to commet!