Про лиганинг янги мавсумига Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Бухоро" жамоаси йиғинига бугун легионер футболчи келиб қўшилди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа сафига 21 ёшли ҳужумчи Тенгег Нэвилл келиб қўшилди.

Футболчи бугун бухороликлар билан бирга машғулотларни олиб борди. Aгар, Нэвиллнинг хатти-ҳаракатлари мураббийларни қониқтирса, у янги мавсумни "Бухоро" сафида ўтказиши мумкин.

Жамшид Саидов шогирдлари 14 февраль куни Биринчи лига иштирокчиси "Рубин" клубига қарши баҳс олиб бориши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар