"Бухоро" сербиялик легионер билан ҳисоб-китоб қилди
"Бухоро" Марко Милич билан ҳам ҳисоб-китоб қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош диретори Диёр Имомхўжаев "Телеграм" каналида маълум қилди.
Сербиялик футболчи 2021 йилги мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилиб, якунда маош ва мукофот пулларини тўлиқ олмагани юзасидан ФИФАга мурожаат қилганди.
Тез орада ФИФА бу ишни ҳам ёпади. Бунинг учун Милич даъво қилган пулларини тўлиқ олгани ва "Бухоро"га эътирози йўқ эканлигини 5 кун ичида тасдиқлаши керак бўлади.
Фикрлар