Бухоро шаҳрида "Амир Темур" клубининг 4-зали очилди!
Хабарингиз бор, Бухорода яккакураш турларининг ривожида Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда кикбоксинг федерациясининг вице-президенти, Бухоро қўл жанги ва ММА федерацияси раҳбари, WTKF бўйича жахон чемпиони, ATF Championship промоушени асосчиси Музаффар Раджабовнинг ўз ўрни бор. Ушбу спортчимиз тарихий шаҳарда "Амир Темур" клубини ташкил қилиб, кўплаб чемпионларни тарбияламоқда.
Ҳозирга келиб, Бухорода учта зал фаолият юритмоқда.Куни кеча ушбу шаҳарнинг 5 - даҳасида "Амир Темур" клубининг 4-залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Умумий олиб ҳисоблаганда ушбу залларда жами 2000 га яқин ёшлар бепул машғулот олиб боришмоқда.
Музаффар Раджабовнинг сайтимизга маълум қилишича, мазкур залда 6 та спорт туридан ёшлар бепул тарзда машғулотлар олиб бориш имкониятига эга бўлдилар.
Албатта, шундай сайи-харакатлар Бухоро шаҳрида янада кўпроқ юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни камол топишида хизмат қилади.
"Албатта, шаҳримизда бундай спорт мажмуаларини барпо қилишдан асосий мақсад, етук спортчиларни тарбиялашдан иборатдир. Бу борада бизни қўллаб- қувватлаётган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз", - деди Музаффар Раджабов.
Фикрлар