"Бухоро" Шавкат Саломовга қизиқмоқда

Хабарингиз бор, "Бухоро" клубини яқиндагина жамоага бегона бўлмаган мутахассис Жамшид Саидов қабул қилиб олди.

Саидов олдин ҳам бухороликларни бошқарган. Шу боис мураббий яна аввалги футболчиларни йиғиши мумкин. Бу борада улар бухоролик Шавкат Саломовга қизиқишмоқда ва клуб футболчини ортга қайтармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Саломов ҳозирги кунда Термизнинг "Сурхон" клубида фаолият юритмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!