"Бухоро" стадиони Ўзбекистондаги энг яхши стадионлар қаторига кирди. Сабаби...
ЎзПФЛ ишчи 8 апрел куни тунда гуруҳи “Бухоро” спорт мажмуаси прожекторларини текширувдан ўтказди. Ўша пайтда стадион прожекторлари ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим этган эди.
ЎзПФЛ бош директори ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўртасидаги учрашув давомида мазкур масала ҳам муҳокама этилганди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрел санасига қадар ёруғлик етиб борувчи нуқталарга ўзгартириш киритиш бўйича топшириқ берилди.
20-25 апрель кунлари стадионда прожекторларни қайта-созлаш ишлари олиб борилди. Чироқлар керакли шаклда созлангач, 27 апрел куни яна бир бор такрорий ўлчаш ишлари олиб борилди. Унга кўра, айни пайтда “Бухоро” жамоаси уй ўйинлари ўтадиган спорт мажмуаси ёритиш тизими 1900 люксга етди. Чироқлар ёруғлиги ҳозир майдон бўйлаб бир текисда тушмоқда.
Шу тариқа, “Бухоро” спорт мажмуаси Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадионлар қаторида “Сўғдиёна” (1900) ва “Турон” (1900) га тенглашди. Бу борада “Бунёдкор” етакчи бўлиб, ушбу аренада ёритиш тизими кўрсаткичи ўртача 2400 люксни ташкил этади. Кейинги ўринда “Қизилқум” (2200) уй ўйинлари ўтадиган “Ёшлар” спорт мажмуаси жойлашган.
Маълумот учун, айни вақтда бу борадаги минимал талаб 1800 люкс саналади.
Фикрлар