"Бухоро" таркибига легионер ҳимоячи қўшилди

"Бухоро" сафига украиналик Ризван Аблитаров келиб қўшилди. Тажрибали ҳимоячи Украина фуқароси ҳисобланади. Ризван Аблитаров Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳрида унинг биринчи мураббийи бўлмиш собиқ футболчи Решат Аблитаров оиласида таввалуд топган.

Футболчилик фаолиятини Украинада бошлаган Аблитаров «ФК Титан», «ФК Оболон-Бровар», «ФК Черноморетс» каби жамоларда тўп тепган. Футболчи 2017 йили Шавкат Саломов ўйнаган Қозоғистоннинг «ФК Атирау» жамосига эркин агент сифатида ўтади ва яна икки мавсум, ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсумни эса «ФК Жетису» сафида ўтказди.

Ризван Аблитаров бугундан бошлаб жамоамиз машғулотларга қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!