"Бухоро" Тожикистонда йиғин ўтказади

"Бухоро" жамоаси Тожикистонда йиғин ўтказади. 

Cоcа-Cоlа Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда "Бухоро" Тожикистон давлатининг Хўжанд шаҳрида 5-17 сентябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боради. Бу ҳақда бухороликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.

Йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Қайси жамоалар билан ўйнаш ҳали аниқ эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!