"Бухоро" тўпурари: "Хориждан қизиқишлар бўлишини кутмагандим"
“Бухоро” сафида тўп сурган 35 ёшли ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов жорий мавсумда 23 та гол уриб про лига тўпурари ва энг яхши футболчиси бўлганини биласиз. Иккинчи ёшлигини эслаб қолган футболчига энди харидорлар ортмоқда.
"Иккинчи ёшлигимни ўтказаётганим учун шу ёшимда ҳам менга хориждан таклифлар бўлиб турибди. Буни беркитмайман. Ўзим ҳам четдан қизиқиш бўлишини кутмагандим. Балки бизни чемпионатдан кучли бўлмаслиги мумкин, лекин молиявий томондан яхшигина қулай таклифлар тушяпти.
Аммо “Бухоро” билан гаплашмасдан туриб, бу таклифларни қабул қила олмайман. Клубдагиларнинг ҳаммаси менга ишонишяпти. Шу боис жамоадагилар билан тўлиқ гаплашиб олганимдан сўнг кейин қарор қабул қиламан. Тўғри, Ўзбекистондан ҳам бир бир-иккита таклифлар бўляпти", - дейди Аҳмедов Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевга берган интервьюсида.
Фикрлар