"Бухоро" устози "Машъал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди
Про-лига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Беллашувдан сўнг бухороликлар устози Ҳаким Фузайлов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қизиқарли, баҳсли вазиятларга бой учрашув бўлиб ўтди. Плей-офф босқичи кулминацион нуқтага яқинлашиб боряпти. Машъал футболчилари мотивасияга тўлиб, майдонда ҳаракат қилишди. Ҳақиқий кураш кечди. Футболчиларим вазиятлардан вақтида фойдаланишганда, ўйин охирида кучли ҳаяжонда тўп суришмас эди. Бор кучларини ғалаба учун бағишлашди. Дарвозабонимиз бир қанча ўйинларда бизни 100 фоизлик голлардан сақлаб қолди. Бугун ҳам ажойиб қўриқлади дарвозамизни. Барча йигитларга рахмат.
- Бизни узоқ йўл бўлишига қарамай, ёлғизлатиб қўймаган мухлисларимизга ташаккур.
Фикрлар