Бухоро вилоятидаги футбол мураббийлари "Бухоро" ПФК клуби машғулотларига ташриф буюришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтининг хабар беришича академиялар ва спорт мактабларида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун малакали мутахассислар иштирокида турли мастер класслар ташкил қилиняпти. 
 
Жумладан, кеча Бухоро вилоятидаги болалар футбол мураббийлари "Бухоро" ПФК клубининг машғулотларига ташриф буюришди. 
 
Улар тажрибали мураббийлар томонидан ўтказилган машғулотни кузатиб, таҳлил қилишди. Машғулот олиб бориш жараёнида аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, машғулот услублари, тикланиш жараёни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!