"Бухоро" яна бир ўйин ўтказди. Таркибда эса янги футболчи бор

Тошкентда шуғулланаётган “Бухоро” таркибига яқинда яна бир футболчи қўшилди. Охирги марта Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида тўп сурган ҳамюртимиз Санжар Рихсибоев бухороликларнинг машғулотига қўшилди. Бунгача “Бунёдкор” жамоасида ҳам тўп сурган ва маълум муддат ушбу жамоа йиғинида иштирок этган ярим ҳимоячи энди ўз омадини “Бухоро”дан излаб кўрмоқда.

Яқинда бухороликлар “Локомотив” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Бугун ушбу жамоанинг асосий таркиби билан майдонга тушди. Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

“Бухоро” таркиби: Никола Стошич, Дмитро Сидоренко, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Жамолиддин Убайдуллаев, Сардор Эминов, Анвар Жўраев, Рустам Абдуҳамидов, Олег Марчук, Собит Синдаров, Рўзим Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Шохжаҳон Насимов, Миржалол Жумаев, Сардор Иззатов, Шавкат Саломов, Суҳроб Неъматов, Сардор Маҳмудов, Хуршид Олимов, Санжар Рихсибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!