"Бухоро" ёзги йиғинни "Қўқон-1912"да ўтказган нигериялик ҳужумчини ўзига оғдириб олди
“Бухоро” клуби ёзги селекцияда жуда фаоллардан бири бўлди. Ҳаким Фузайлов жамоаси сафига 10 нафар янги ўйинчи қўшилди. Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида “Бухоро” охирги трансфер масаласини ҳал қилди.
Нигериялик ҳужумчи Сандей Сонг Лонгжи “Бухоро” билан келишувга эришди. Унгача ушбу ўйинчи асосан “Қўқон-1912” билан ёзги йиғинни ўтказди. Бироқ нима учундир якунда Суперлигада қолмади ва яна про лигага қайтди.
Сонг Лонгжи бунгача Бухоро вилоятининг “Ғиждувон” жамоасида тўп сурган бўлиб, 23 ёшли ҳужумчи 13 та ўйинда 6 та гол уришга эришди.
Фикрлар