"Бухоро"да имконият берилмаган дарвозабон Тожикистонда энг яхшиси!

Тожикистонда ҳам футбол лигаси иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу маросим икки қисмга бўлинган ҳолда икки кун давомида ўтказилди. Кеча Тожикистон чемпионати қатнашчилари тақдирланган бўлса, бугун мамлакат футбол федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича Тожикистоннинг энг яхшилари аниқланди.

24 декабрь куни Тожикистон чемпионати лауреатлари эълон қилинди. Энг яхши дарвозабон сифатида ЦСКА шарафини ҳимоя қилаётган туркманистонлик Рахат Жапаров муносиб кўрилди.

рахат_1

1996 йилда таваллуд топган посбон мавсум бошида Бухорода “Нурафшон” жамоасига қўшилганди. Лекин у ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмади. Про лигада битта, Кубок доирасида эса иккита ўйинда майдонга тушган холос. Ёзги трансфер ойнаси очилган вақтда Жапаров клубни тарк этди ва Тожикистоннинг ЦСКА жамоаси билан йил охиригача шартнома имзолади. У ерда Рахат Жапаровга имконият берилди ва бундан фойдаланган ҳолда якунда Тожикистон чемпионатининг энг яхши дарвозабонига айланди.  

Энг яхши дарвозабон номинациясидан шунингдек, Алексей Мотросов (“Хўжанд”) ва Курбонали Бобоев (“Истаравшан”) ҳам жой олганди.

Жапаров ЦСКА билан Тожикистон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритгани ҳам эътиборга молик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!