Бухорода "Келажагимиз умидлари" болалар фестивали бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бухоро шаҳрида ўтказилган фестивал кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Фестивалда умумий таълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.

Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.

Фестивал иштирокчиларига ЎФА ва Бухоро вилоят футбол ассоциацияси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!