Бухородаги стадион Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лилагси бош директори Диёр Имомхўжаев юртимиздаги стадионлар тобора замонавий талаблар даражасига етиб бораётгани ҳақида тўхталиб, хусусан Бухоро стадиони ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириб ўтди.

"2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон энди U20 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Фарқли жиҳати мазкур мусобақада жаҳон чемпионатига 4 та йўлланма ўйналади.

Бугунга келиб халқаро ўйинларга Тошкентдан ташқари Қарши ва Наманган мезбонлик қилишни бошлаган. Эндиликда улар сафига Бухоро қўшилади. Биз апрель ойи якунида Бухорога бориб вилоят ҳокими ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари билан учрашгандик. Айни вақтда марказий стадион футбол учрашувларини қабул қилишни бошлаган. U20 Осиё чемпионати баҳона Бухородаги кичик машғулот майдонларида ҳам сезиларли ишлар қилинади. Отеллар масаласида Бухорода ҳеч қандай муаммо йўқ. Кеча ЎФА раҳбарияти ҳам Бухорода бўлиб, ўрганишни бошлаган.

Жорий йил Истиқлол стадиони орқали биз Фарғонани мана шундай рўйхатга қўшишимиз мумкин бўлади. 2023 йил Андижон, Самарқанд, Термиз, Хоразм масаласида ҳам яхши юришлар бўлади.

Бир вақтлар катта ўйинлар пойтахтдан ташқарига чиқмаган. Сўнгги йилларда биз нафақат ички миқёсдаги финалларни вилоятларга олиб чиқа олдик, балки халқаро ўйинлар ҳам қолган вилоятларга тақсимлана бошланди", - деб ёзди Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
23/06/2022 17:19
Ҳа бўлар эканку
solijon bobokulov
23/06/2022 17:07
Zoʻr! Rahmat!