"Бухоро"га икки нафар янги ўйинчи қўшилди
Хабарингиз бор, “Бухоро” жамоаси про лига иккинчи давра мавсумига тайёргарликни бошлади. Бугун жамоамиз машғулотига икки нафар янги футболчи келиб қўшилди.
Ушбу мавсумни “Янгиер”да бошлаган ҳимоячи Асилжон Бегимқулов ва ҳужумчи Тимур Усмонов машғулотларга киришишди. Мураббийлар кўригидан сўнг, футболчиларнинг жамоада қолишлари ойдинлашади, - дея “Бухоро” матбуот хизмати хабар берди.
Эртага клуб таркибига яна янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар