"Бухоро"га супер гол урган футболчи: "Рақиб менга бегона эмас"

"Пахтакор" стадионида ўтказилган баҳсдан Термиз клуби ярим ҳимоячиси Ҳумоюн Шербўтаевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Рақибнинг кучли томонларини ўрганиб чиққандик. Менимча жамоамиз бугун мураббий томонидан қўйилган вазифаларни майдонда тўлиқ бажара олди. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман!

"Бухоро" менга бегона эмас. Ўтган мавсум ушбу клуб шарафини ҳимоя қилгандим. Йил аввалида ҳам қолишимни хоҳлашганди. Лекин бу ҳаёт, тақдир шунақа экан. Бугун собиқ жамоамга гол уриш насиб қилди", — дейди 21 ёшли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!